Боксда мағлуб бўлмаган Виталий Кличко сиёсатда "нок-аут" бўлиш арафасида: Унинг истеъфоси учун Киевда имзо йиғилмоқда

Уч йилдан буён Украина пойтахти Киевни бошқариб келаётган жаҳонга машҳур боксчи Виталий Кличко йил охирига қадар мэрлик лавозимидан кетиши мумкин. Боксдаги зафарли юришлари ташлаб, сиёсатга кирган Виталий мантиқсиз фикрларию, тутуруқсиз сўзлари туфайли кулгу нишонига аллақачон айланиб улгургани сир эмас.
 
 
Киевдаги ҳудудий жамоалар унинг мэрлик ваколатини муддатидан аввал тугатиш учун имзо йиғиш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда "Комментарий" нашри хабар бермоқда.
"Шаҳар раҳбари ваколатини муддатидан аввал тугатишни сўраб Киевнинг ҳудудий жамоаларининг 428 аъзоси талаб билан чиққан", - дейилади хабарда.
Ташаббускор гуруҳ йиғилишида Кличкога нисбатан бир қатор йирик жамоат ташкилотлари раҳбарлари ишончсизлик билдирдилар. "Сила общин" бирлашмаси раҳбари Андрей Карпенко, "Трудовое содружество" ташкилоти раҳбари Лалита Картозия, "Союз защиты предпринимательства" ташкилоти раиси Сергей Доротич, "Братство" бирлашмаси раҳбари Михаил Кругляк ва яна 82 та жамоатчилик фаоллари шулар жумласидандир.
Ташаббускорлар биринчи босқичда камида 393 минг имзо йиғишлари керак. Шундан сўнг улар имзо варақларини, керакли баёнот билан Киев шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига йўллашади.
Ҳозирда Кличкони мэрликдан бўшатиш учун ягона йўл шудир.

Биз Twitterда