"БАРСЕЛОНА"ДА ЯНГИ ЮЛДУЗ ПОРЛАЙДИ

Ҳар доим Карлес Пуйоль, Рафаэль Маркес, Михаэль Райцигер каби машҳур ҳимоячилари билан мақтаниб келадиган каталонияликлар сўнгги пайтларда бу чизиққа жиддий эътибор қаратмадилар.

Шундай бўлсада натижа ёмон бўлгани йўқ. Лекин барибир малакали ҳимоячига, аниқроқ айтсак юлдуз даражасида порлай оладиган ҳимоячига “Барселона”да эҳтиёж мавжуд эди. “Кўк-анорранглилар” бу муаммони ҳам ҳал этишди.

Португалиялик иқтидорли ҳимоячи Жоау Канселу 2017 йил ёзида каталонияликлар сафига келиб қўшилади. Ҳозирга қадар “Валенсия” сафида 15 та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи учун “Барселона” 30 млн. евро тўлайдиган бўлди. 22 ёшли Канселу каталонияликлар сафида тўп суриш иштиёқида ёнмоқда. Бу йўлда "Бавария" ва "Челси" клубларидан тушган таклифни рад этди. 

 

Биз Twitterда