Аёллар кофе ичманг! Бу сиз учун хавфли

Article
Ҳар куни ва тез-тез кофе ичишга одатланиб қолиш аёлларнинг сийдик қопчасида сурункали муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳарвард илмий маркази мутахассислари кофеиннинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш жараёнида шундай хулосага келишди.
Кунига 4 чашка кофе ичиш аёллар учун жуда хавфли экан. Узоқ муддатли текширувлардан сўнг тадқиқотчилар маълум қилишича, 4 йил давомида кунига 4 чашкадан кофе истеъмол қилиш нозик жинс вакилларида сурункали сийдик тутолмаслик касаллигини келтириб чиқаради. Бу танада кофеин миқдори кўпайиб кетиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Тиббиётчилар кунига 450 мг кофеиннинг танага кириши (4 чашка кофе) бунга сабаб бўлишини аниқ ҳисоблаб чиқдилар. 300 мг.дан кам истеъмол қилувчиларда эса муаммолар кузатилмади. 

Биз Twitterда