Ҳайдовчилар янги гувоҳномани бир соатда олишади, яна имтиҳонсиз

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилиши йўлга қўйилади. 
Янги гувоҳномани атиги бир соатда олиш мумкин. Шунингдек, бир йилдан кам бўлмаган стажга эга бўлган ҳайдовчилардан имтиҳон талаб қилинмайди. Унинг олиш учун эса гувоҳнома ва талонни топширилади. Шунингдек, тиббий маълумотнома, бож тўловномаси, ҳайдовчилик лаёқатига эгаликни тасдиқловчи имтиҳон варағи, машинани давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ишончнома, юридик шахс ҳайдовчилари учун иш жойидан маълумотнома ва шахсий паспорт талаб этилади. 

Биз Twitterда