Наманганга америкалик шифокорлар келади

Article

Жорий йилнинг 8-9 октябр кунлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Ӯзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш  миллий палатаси ва АҚШ нинг Мичиган тиббиёт университети ҳамкорлигида Наманганда кенг миқёсда тадбирлар ӯтказилади.

8 октябр куни америкалик таниқли олимлар иштирокида илмий анжуман ташкилланмоқда . Наманган шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ӯтказиладиган семинарда Мичиган университети клиникаси олим шифокорлари касалликларни олдини олиш ва замонавий даволашга бағишланган маърузалар билан чиқадилар. «Урология ва урологик таълимга кириш»,  «Тиббий генетика: ўтмиш ва тажриба, янги имкониятлар»,   «Бош ва бӯйинни онкологик ва реконструктив операциялари»,  Сурункали бел оғригини даволашда ёндашувлар»  каби мавзулар шулар жумласидандир.

  9 октябрда эса вилоят аҳолиси улар томонидан тиббий кӯрикка чақирилади . РШТЁИМ Наманган филалида, вилоят онкология диспансерида, ВКТТМ ва ВБКТТМ да беморларга тиббий хизмат кӯрсатилади.

Биз Twitterда