Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, 9 ноябрь куни амалий ташриф билан Наманганга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикасининг “Al-Ahsar Enterprises” трансмиллий компанияси раҳбари Шайх Насир Адил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Наманган вилояти ҳамда “Al-Ahsar Enterprises” ўртасида текстил ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Покистонлик ишбилармонлар 11 ноябрга қадар Наманганда бўлишади ва вилоятдаги йирик текстил ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишади.