Агробанк, Туркиянинг Зираат банкига ўзининг Ўзбек-Турк банкидаги 50% улушини 14 миллион долларга сотди

 
Туркияга ташрифи чоғида Анқарада Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи билан Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров учрашувидан сўнг матбуотга билдирилган янгиликлардан бири – Тошкентдаги UTBank (Ўзбек-Турк банки) нинг 50% ҳиссаcини Туркиянинг Ziraat Bankası сотиб олиши ҳақидаги келишув бўлганди.
1993 йили икки ўлканинг энг йирик банклари Ziraat Bankası ҳамда Агробанкнинг тенг шериклигида ташкил этилган UTBank бугун 134 миллиард сўм активи билан юртимиздаги йирик молия муассасаларидан бири ҳисобланади.
Бугунгача банкнинг 50% ҳиссаларига эгалик қилган Ziraat Bankası (49,98 % Ziraat Bankası ва 0,02% Ziraat Bankası International AG ) Агробанкнинг 50% ҳиссаcини 30 ноябрь куни «Тошкент» республика фонд биржасида 14 миллион долларга сотиб олди. Бу ҳақда Vodiymedia.uz мухбирига банк бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Ёдгор Умаралиев хабар берди.
UTBank энди 100% Ziraat Bankası муассислигидаги тўла турк сармояли банкка айланди.

Биз Twitterда