People's Choice Awards-2017 шоуси ва ғолиблари: Жей Ло, Жонни Депп, Блейк Лайвли, Сара Жессика Паркер ва бошқалар...

18 январ куни Лос-Анжелесда  43-анъанавий People's Choice Awards мукофотини топшириш тантаналари бўлиб ўтди. Ғолиблари томошабинларнинг овозлари орқали  аниқланадиган ушбу мукофот нуфузи йилдан йилга ошиб бораётганини таъкидлаш жоиз.  Microsoft Theater мажмуаси залида ўтказилган People's Choice Awards-2017 тантаналари юлдузлар билан тўлиб тошди.

Блейк Лайвли, Жонни Депп, Сара Жессика Паркер, Роберт Дауни-юниор, Гвен Стефани, Жада Пинкетт-Смит... уларнинг исмларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Уларнинг баъзилари мукофот олиш учун келишган бўлса, айримлар уни топшириш учун ташриф буюришди. Кеча жуда ажойиб тарзда ўтди. Шоу мухлислар қалбида қоладиган даражада бўлди. Ташаккур нутқи учун санага чиққан Женнифер Лопес хаяжонларни яшира олгани йўқ: “Юрагим қинидан чиқиб кетаёзмоқда. Раҳмат мухлислар, ташаккур томошабинлар. Мен сизларни қанчалик яхши кўришимни билмайсиз. Бу мукофотга лойиқ топилишимни билмагандим. Шу сабаб хаяжондаман. Шундай кучли персонажнинг (Харли -  "Оттенки синего" сериали бош қаҳрамони).  қиёфасини акс эттирганимдан бахтиёрман. NBS телеканалига шундай шов-шувли лойиҳани амалга оширганига раҳмат айтаман. Яна бир бор ташаккур”

Женнифер Лопес

Эмбер Херд билан ажрашганидан сўнг биринчи бор жамоатчиликка кўринган Жонни Депп, Блейк Лайвли ва йилнинг бошқа лауреатларининг нутқлари ҳам ўта таъсирли чиқди.

People's Choice Awards-2017 мукофоти лауреатларининг тўлиқ рўйхати:

КИНО

Энг севимли фильм - "Дорини излаб" (Finding Dory)
Энг севимли экшн-фильм - "Дэдпул" (Deadpool)
Энг севимли комедия - "Жуда ёмон оналар " (Bad Moms)
Энг севимли драматик фильм - "Сен билан учрашгунча" (Me Before You)
Севимли оилавий фильм - "Дорини излаб" (Finding Dory)
Севимли триллер - "Поезддаги қиз" (The Girl on the Train)

Блейк Лайвли

Гвен Стефани

Севимли актриса - Женнифер Лоуренс
Севимли актёр - Том Хэнкс
Севимли драматик киноактёр - Том Хэнкс
Севимли драматик киноактриса - Блейк Лайвли
Севимли экшн-киноактриса - Марго Робби
Севимли экшн-киноактёр - Роберт Дауни-кичик

Роберт Дауни-кичик

 

Мелисса МакКарти
 

Севимли комик киноактёр - Кевин Харт
Севимли комик киноактриса - Мелисса МакКарти
Анимацион фильмдага севимли овоз - Эллен Деженерес ("Дорини излаб")
Кинодаги севимли икона - Жонни Депп

Жонни Депп

Дуэйн "Скала" Жонсон

ТВ

Севимли ТВ-шоу - "Ўзгадиёрлик" (Outlander )
Тармоқ ТВсидаги севимли комедия - "Катта портлаш теорияси" (The Big Bang Theory)
Тармоқ ТВсидаги севимли драма - "Эҳтирос анатомияси" (Grey's Anatomy)
Тармоқ ТВсидаги севимли комик актриса - София Вергара
Тармоқ ТВсидаги севимли комик актёр  - Жим Парсонс
Тармоқ ТВсидаги севимли драматик актриса - Приянка Чопра
Тармоқ ТВсидаги севимли драматик актёр - Жастин Чемберс

София Вергара

 

Севимли  сериал актрисаси - Сара Жессика Паркер
Севимли  сериал актери - Дуэйн "Скала" Жонсон  
Севимли  кундузги шоу бошловчиси - Эллен Деженерес
Севимли  кечки шоу бошловчиси- Джимми Фэллон
Севимли  ТВ-шоу - "Овоз" (The Voice)
Севимли  кабель ТВ-шоу - "Дада" (Baby Daddy)
Севимли  мультсериал - "Симпсонлар" (The Simpsons )

МУСИҚА

Йилнинг севимли қўшиғи - Жастин Тимберлейк, Can't Stop the Feeling
Йилнинг севимли альбоми  - Блейк Шелтон, If I'm Honest
Севимли эркак ижрочи - Жастин Тимберлейк
Севимли аёл ижрочи - Бритни Спирс

Блейк Шелтон
 

Севимли гуруҳ - Fifth Harmony
Севимли хип-хоп-ижрочи - G-Easy
Севимли кантри-ижрочи эркак- Блейк Шелтон
Севимли кантри-ижрочи аёл- Кэрри Андервуд
Севимли поп-ижрочи- Бритни Спирс

Жастин Тимберлейк

Севимли R&B-ижрочи - Рианна

МАХСУС МУКОФОТ

Севимли саховатпеша - Тайлер Перри
Ижтимоий тармоқларнинг севимли юлдузи - Бритни Спирс

Блейк Лайвли ва Том Хэнкс

Бритни Спирс

Биз Twitterда