ASTANA ARLANS-UZBEK TIGERS: ҚОЗОҒИСТОНДАН ЖОНЛИ! БОШЛАДИК!

Демак, аввал хабар берганимиздек, Тошкент вақти билан соат 17:00 да Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги “Жастар” (“Ёшлар”) спорт саройида Бутунжаҳон Бокс Серияси 7-мавсуми мусобақаси доирасида Қозоғистоннинг «Astana Arlans» ва Ўзбекистоннинг «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
Бугун рингда қуйидаги жуфтликлар баҳсига гувоҳ бўламиз:
52 кг гача вазнда: Олжас Саттибаев — Аброржон Кодиров
60 кг гача вазнда: Закир Сафиуллин — Муроджон Аҳмадалиев
69 кг гача вазнда: Асланбек Шимбергенов — Шаҳрам Ғиясов
81 кг гача вазнда: Нурдаулет Жарманов — Бектемир Мелиқўзиев
91 кг дан юқори: Камшибек Конкабаев — Баҳодир Жалолов.
 
Дастлаб рингга Қозоғистонлик Осиё чемпиони, Олимпиада иштирокчиси Олжас Саттибаевга қарши ёш боксчимиз Аброржон Қодиров чиқди. Ҳозир ушбу беллашув давом этмоқда...
 
Афсуски, биринчи беллашувни бой бердик. Тенг курашлар остидаги учрашувда қозоқ боксчига 3:0 ҳисобида ғалаба ёзилди. Ҳакамлар баллари қуйидагича бўлди:
Англиялик ҳакам      10:9  9:10  10:9  10:9  10:9  49:46
Уэльслик ҳакам         9:10  10:9  10:9  10:9  9:10  48:47
Италиялик ҳакам      9:10  9:10  10:9  10:9  10:9  48:47

17:58 Энди рингда Наманганлик Муроджон Аҳмадалиев Закир Сафиулинга қарши жанг олиб бормоқда...
18:05  Яқинда Зокир Сафиуллин "Муроджон Аҳмадалиев мендан қўрқсин!" деган эди. Аммо бу учрашув якунида кўрамиз ким кимдан қўрқиши кераклигини...
 
 
18:07 Афсус, яна енгилдик... Муроджон ҳам бу учрашувни 0:3 ҳисобида бой берди. Бу ерда ҳам тенг кураш кетаётганди... ҳакамлар қарори қуйидагича бўлди:
Шотландиялик ҳакам        10:9  10:9  9:10  10:9  10:9  49:46
Англиялик ҳакам               10:9  10:9  10:9  10:9  10:9  50:45
Уэльслик ҳакам                  10:9  10:9  9:10  10:9  10:9  49:46
 
18:21 Умидимиз энди Шаҳрамдан! 69 кг гача вазнда: Асланбек Шимбергенов — Шаҳрам Ғиясов рингга кўтарилишди....
 
 
18:41 Ўхшамади!! Шаҳрам ҳам енгилди. Бу сафар ғалаба қилишимиз яқинга ўхшаб кўринганди... Афсус, 2:1 ҳисобида Шимбергеновнинг ғалабаси қайд этилди... 
Италиялик ҳакам                        9:10  9:10  10:9  10:9  9:10  47:48
Шотландиялик ҳакам                9:10  9:10  10:9  10:9  10:9  48:47
Англиялик ҳакам                        10:9  9:10  9:10  10:9  10:9  48:47
 
 
18:42 Қолган учрашувлар расмиятга айланмоқда... Энди 81 кг гача вазнда: Нурдаулет Жарманов — Бектемир Мелиқўзиев беллашуви бошланмоқда...
19:02 Бўларканку! Кечиккан ғалаба! 3:0! Беллашувда енгдик, лекин жангни бой бериб бўлдик. Бектемирни ажойиб ғалабаси келгусида боксчиларимизга ишонч бериши тайин. Тошкентдаги реванш учрашуви жуда қизиқарли бўладиганга ўхшайди. 
 
 
19:09 Ҳакамлар бир овоздан Бектемирнинг ишончли ғалабасини қайд эттилар...
Уэльслик ҳакам                           9:10  9:10  9:10  9:10  10:9  46:49
Италиялик ҳакам                         9:10  9:10  9:10  10:9  9:10  46:49
Шотландиялик ҳакам                 9:10  9:10  9:10  9:10  10:9  46:49
 
 
19:13 Рингда сўнгги қаршилашма: 91 кг дан юқори вазнда Камшибек Конкабаев — Баҳодир Жалолов беллашуви бошланмоқда...
19:32 Баҳодир ҳам кайфиятсиз рингга чиққани боис мағлуб бўлди: 3:0! Умумий ҳисобни ўзгартира олмасди ғалаба қозонса ҳам, лекин балкида ғалабаси мухлислар кайфиятини бироз кўтарарди....
 
 
19:35 Учрашув якунланди: Қозоғистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида умумий ғалабага эришдилар. Аслида боксчиларимиз қозоқлардан ҳеч кучсиз эмаслигини кўрдик. Тошкентдаги учрашувда ишончли муваффақиятга эришамиз Худо хоҳласа. Тўлқин Қиличев шогирдларига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз...

 

UZBEK TIGERS ТОШКЕНТДА 27 КУН ИЧИДА ҚАТОРАСИГА УЧ УЧРАШУВ ЎТКАЗАДИ! 

Барчани бу учрашувларга таклиф қиламиз! Мухлислар қаршисида боксчиларимиз ўз маҳоратларини тўла намойиш этишлари шубҳасиз...


Биз Twitterда