6 қозоғистонлик Мисрда ҳибcда сақланмоқда! Қозоғистон Мисрга норозилик нотаси жўнатди

 
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Миср пойтахти Қоҳирада 19 июль куни ҳисбга олинган 6 қозоғистонликнинг ҳибсга олиниш сабаблари ҳақида баёнот берилишини талаб қилиб Мисрга норозилик нотаси жўнатди. Бу ҳақда Эгемен нашри хабар берди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Анвар Жайнаков, 19 июль куни номаълум сабабларга кўра ҳисбга олинган 6 қозоғистонлик ҳақида мана 12 кундан бери Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмаётганини билдирди.
Унинг айтишича, Қозоғистоннинг Мисрдаги элчихонаси бу масалада Миср расмий идораларига мурожаат қилганига қарамай, ҳолат ўзгараётгани йўқ.
Норозилик ноталари Миср ташқи ишлар вазирлигига ҳамда Мисрнинг Астанадаги элчилигига жўнатилганини айтиб ўтган Жайнаков, “Қозоғистон ватандошларининг ҳибсга олиниши сабаблари ҳақида маълумот беришни ҳамда қозоқ дипломатларининг улар билан кўришишларини таъминлашни талаб қилишда давом этамиз” деб таъкидлади.

Биз Twitterда