Термизда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди. Янги чемпионлар билан терма жамоада рақобат яна ошади

 
Термиз шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Терма жамоамиз мураббийлари, чемпионат давомида асосан асосий таркибга ўринбосарларни аниқлаб олишни режалаштиришларини аввалдан маълум қилишганди. Шунинг учун Ўзбекистон биринчилигида иштирок этадиган боксчилар мусобақага катта тайёргарлик билан келишди.
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида юртимизнинг барча вилоятларидан  250 нафарга  яқин чарм қўлқоп  усталари 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Аввалги йилларда Ўзбекистон чемпионатида бокчилар ҳудудий жиҳатдан сараланган ҳолда иштирок этишарди. Яъни, ҳар бир вазнда бир вилоятдан фақатгина бир нафар спортчи иштирок этарди. Бу эса баъзи вилоятлардаги биринчи рақамли чарм қўлқоп устасининг соясида қолган кучли боксчиларга ўз маҳоратини намойш этишга, катта аренага чиқишга йўл бермасди. Бу йилги турнирдан бошлаб, бу тартиб бекор қилинди, энди бир вилоятда битта вазнда бир нечта кучли боксчи бўладиган бўлса, барчаси Ўзбекистон чемпиони деган шарафли ном учун курашиш имкониятига эга бўлди.
 Ўзбекистон чемпионати 30 ноябрь кунига қадар давом этади.

Биз Twitterда