Янги авлод боксчиларимиз Олмаотада жаҳон ва олимпиада чемпионларига қарши рингга чиқади!

 
16-19 февраль кунлари Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги AIBA Бокс Академияси ринглари ўта шиддатли беллашувларга гувоҳ бўлади. Бу масканда дунё боксининг гегемонлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия терма жамоалари боксчилари жамоавий беллашувлар ўтказишади.
Ўқув-машғулот йиғини доирасида ташкил этилаётган бу турнирга ҳар бир мамлакатдан иккитадан таркиб иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий юлдузлари Бутунжаҳон Бокс Серияси беллашувларида иштирок этаётгани боис, Равшан Хўжаев, Баҳодир Эркаев ва Нодир Ғуломов мураббийлигидаги терма жамоамиз бу турнирга янги авлод боксчиларимиз билан қатнашади. Бир мамлакат вакиллари мусобақа давомида ўзаро учрашмаслиги белгилаб олинди.
Ринг эгалари, Қозоғистон терма жамоаси эса, энг кучли таркиб билан, жаҳон ва Олимпиада чемпиони, икки карра Осиё ўйинлар ғолиби Данияр Елеусинов, 2017 йилги жаҳон чемпиони Кайрат Ералиев, уч карра Осиё чемпиони, Олимпиада кумуш ва жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Василий Левит, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Камшыбек Конкабаев каби юлдузлар билан мусобақада иштирок этади. Бу вазиятда, ёш боксчиларимизга маҳоратларини ошириш ҳамда ўзларини кўрсатиш учун ажойиб имконият туғилади.
 
Демак, мусобақага борадиган боксчиларимиз қуйидагилар:
 
Ўзбекистон-1 
49 кг Нодиржон Мирахмедов
52 кг Хасанбой Латибохунов
56 кг Баҳодир Баратов
60 кг Шукуржон Раҳимов
64 кг Алиёр Норалиев
69 кг Бобоусмон Ботуров
75 кг Одилжон Арслонов
81 кг Қоимбек Мардонов
91 кг Сардор Ермуҳамедов
+91 кг Улуғбек Мубинов
 
Ўзбекистон-2
49 кг Аброрбек Абдусаламов
52 кг Абдулло Қўчқаров
56 кг Миразиз Мирзахалилов
60 кг Сулаймон Латипов
64 кг Жавоҳир Собиров
69 кг Фурқат Шомуратов
75 кг Фанат Қаҳрамонов
81 кг Дилшод Рўзметов
91 кг Жамшид Абдуллаев
+91 кг Роримша Профсор

Биз Twitterда