Боксчиларимизнинг Гамбургдаги дастлабки рақиблари маълум бўлди: "Ўтилмайдигани" йўқ!

 
Германиянинг Гамбург шаҳрида бошланаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 25 августдан 2 сентябргача бўлиб ўтадиган бу нуфузли турнирда хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг кучли таркибида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг матбуот хизмати раҳбари Умид Мирзакариев қуръа натижалари ҳақида хабар берди.
Демак, 10 та вазнда иштирок этаётган бокчиларимиздан фақатгина иккитаси биринчи босқичдан мусобақага киришади.
91 кг. вазнда Санжар Турсунов Жефри Гонсалес (Никарагуа) билан куч синашади. Бу беллашув ғолиби иккинчи босқичда аргентиналик Яра Пералта билан рингга чиқади.
52 кг. вазнда Жасур Латипов пуэрто-риколик Ривера Фигуеро Янкиэл билан учрашади. Учрашув ғолибини иккинчи босқичда болгариялик  Даниел Асенов билан беллашув кутмоқда.
 
Қолган боксчиларимиз иккинчи босқичдан мусобақага бошлайдилар:
49 кг.да Ҳасанбой Дўсматов Кастильо Родригес (Коста-Рика)- Назар Куротчин (Украина) жуфтлиги ғолиби билан;
56 кг.да Мурод Аҳмадалиев Флорес Магана (Мексика) – Қайрат Ералиев (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиби билан;
60 кг.да Элнур Абдураимов Харри Герсайд (Австралия) – Карен Тонаканян (Арманистон) жуфтлиги ғолиби билан;
64 кг.да Иқбол Холдоров Матеуш Полски (Польша) – Джон Гутьеррес (Колумбия) жуфтлиги ғолиби билан;
69 кг.да Шаҳрам Ғиёсов Нкумбу Силунгве (Замбия) – Евгений Барабанов (Украина) жуфтлиги ғолиби билан;
75 кг.да Исроил Мадримов Луис Родригес (Пуэрто-Рико) – Азиз Ачилов (Туркманистон) жуфтлиги ғолиби билан;
81 кг.да Бектемир Мелиқўзиев  Муслим  Гаджимагомедов (Россия) – Варела Монрой (Колумбия) жуфтлиги ғолиби билан;
+91 кг: Баҳодир Жалолов Кем Ларсен (Дания) – Карлос Масиа (Ангола) жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.
Боксчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Биз Twitterда