Наманганда экстремал ва тоғ-ғор туризмининг ривожлантириш истиқболлари

Экстремал ва тоғ туризмининг ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширмоғимиз лозим? Бу борада Наманган вилоятининг имкониятлари қандай? Айнан шу борада тажрибали альпинист, моҳир овчи, қадимшунос ва рангтасвир устаси Муҳтор Мамадалиев билан Наманганнинг имкониятларини чамалаб чиқмоқдамиз.
 

Наманганда Қамчиқ довонида бунинг учун имкониятлар бор. Ғовада, Ҳазратишоҳ ва Нанайда Экстремал ва тоғ туризми бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, Арашанбулоқ ҳудудида экстремал тоғ туризми учун қулай шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу ҳудудда эко ва тоғ туризмни ривожлантириш борасида Наманган вилоят туризмни ривожлантириш ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан бу борада ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, шаҳар маркази ўрганувчи-қизиқувчилар учун сунъий тоғлар тизимини яратиб, мактаб очиш лойиҳаси ҳам мавжуд.
Бу борада ҳар қандай таклиф бўлса қабул қилишга тайёрмиз. Чунки Ўзбекистонда бу соҳа энди-энди бўй кўрсатмоқда.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётида сезиларли даромад келтирадиган соҳалардан бири экстремал ва тоғ туризми ҳисобланади. Ушбу соҳанинг йиллик даромади бир неча миллион долларни ташкил этади.
 
 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам – экстремал, экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик каби туризмнинг ноанъанавий турлари фаол ривожлантирилмоқда. Айниқса, экстремал ва тоғ туризми тез суратларда оммалашмоқда.
Ўзбекистонда экстремал ва тоғ туризмининг энг ривожланган турлари орасида тоғ чўққисини забт этиш, ғорда сайр этиш, сноуборд, тоғ велосипеди, параплан ва дельтапланда учиш ва албатта тоғ чанғиси ажралиб туради.
Экстремал ва тоғ туризмини ривожлантиришда жамоат ташкилотларининг роли жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Экстремал ва тоғ туризми федерацияси ташкил этилган.
Кейинги вақтларда Европа мамлакатларида тоғ-ғор туризми анча ривожланди. Дунёнинг кўп­гина мамлакатларида туристик экскурсиялар уюштириладиган ғорлар 1250 дан ортиқ.  Ўзбекистонда дунёга машҳур ўнлаб ғорлар бўлишига қарамай, бирорта ғор туристик экскурсия ташкил этиш учун тайёрланмаган.
 
 
Туризм дунёдаги кўпгина давлатлар иқтисодиётининг муҳим даромад манбаи саналса, ривожланаётган мамлакатларни барқарор тараққий эттириш концепциясида тоғ туризмининг ўрни алоҳида.
2005 йилда дунё бўйича 338 миллион одам тоғ туризми индустрияси билан шуғулланган ва йиллик даромад 7,2 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Ҳозирги вақтда европаликларнинг қарийб ярми тоғли жойларда дам олишни маъқул кўради. Ҳар хил таассурот қолдирувчи хилма-хил табиий географик объектларни кесиб ўтувчи маршрутлар туристлар орасида катта қизиқиш уйғотади.
Тоғ рельефи текисликка нисбатан нафақат ландшафт, эстетик жиҳатдан қулайликларга эга, балки тоғнинг соф мусаффо ҳавоси ультрабинафша нурларининг кўплиги, турли хил спорт турларини ташкил қилиш имкониятлари билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам Европада Альп, Осиёда Ҳимолай, Африкада Атлас, Америкада Кордилера халқаро тоғ туризми районлари бўлиб қолди. Айниқса, Альяска, Канада тоғларида, Гренландия бўйлаб туристик маршрутлар жуда ҳам машҳур бўлиб, ҳар йили бу ерга 1,5 миллион нафардан ортиқ турист келади. Россияда Олтой, Тебер, Урал ва Бошқирд тоғларида эса кўп кунлик отда ошиб ўтиш туристик маршрутлари ривожланган.
Юртимизнинг сўлим тоғи масканларида ҳам отда юриш туризмини ривожлантириш учун имкониятлар бор. Бундан ташқари, тоғларнинг ёнбағрида кўпгина мамлакатлардаги каби ғорларга экскурсия уюштиришни ташкил этиш катта фойда келтиради.
Дарвоқе, кейинги вақтларда Европа мамлакатларида тоғ-ғор туризми анча ривожланди. Дунёнинг кўп­гина мамлакатларида туристик экскурсиялар уюштириладиган ғорлар 1250 дан ортиқ. Масалан, АҚШда 169 та, Францияда 110 та, Японияда 94 та, Испанияда 68 та, Хитойда 62 та, Австралияда 58 та, Германияда 53 та, Россияда 8 та. Ўзбекистонда эса дунёга машҳур ўнлаб ғорлар бўлишига қарамай, бирорта ғор туристик экскурсия ташкил этиш учун тайёрланмаган.
Келажакда Ўзбекистон тоғларининг туристик ва рекреацион объектлари халқаро аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Қўқон ва бошқа шаҳарларнинг мафтункор ландшафтларига эга бўлган тоғларга яқин жойлашганлиги хорижлик сайёҳларни жалб қилади.
 
 
Айниқса, республикамиз тоғли ва тоғолди ҳудудлари бебаҳо ва ҳозирга қадар кам ўрганилган ҳар хил касалликларни даволовчи шифобахш минерал сув манбалари, иқлим хусусияти ва спорт-соғломлаштириш жойларига эга. Ўзбекистон тоғли ҳудудларида 60 дан ортиқ минерал сув манбалари (булоқлар) топилган. Фарғона ва Сурхондарё водийларида кенг тарқалган маъданли сувлар ўзининг даволаш хусусиятлари бўйича Кавказдаги машҳур олтингугурт сувларидан (Сочи, Мацета ва бошқалар) кам эмас.
Афсуски, Ўзбекистоннинг тоғли зоналарида бой туристик рекреацион ресурслар амалда ўзлаштирилганича йўқ. Бунга асосий сабаб туристик базалар ва меҳмонхоналарнинг камлиги ҳамда транспорт инфраструктурасининг яхши ривожланмаганлигидир.
Ўзбекистоннинг тоғли минтақаларини, шу жумладан, рекреациявий имкониятларини ишга солиш мамлакатимизга қўшимча ҳар йили 10-12 минг чет эллик ва маҳаллий туристларнинг келиши, бунинг натижасида 10 миллион АҚШ долларидан зиёд қўшимча даромад олиш имкониятини беради.
Бу бўйича алоҳида иш ташкил этиб, мақсадли шуғулланиш ўз натижасини беради, албатта.
Таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Анвар Икрамов
 

Биз Twitterда