Жанетт Эппс Халқаро Космик станцияга чиққан биринчи қора танли астронавт бўлади

NASA (АҚШ Миллий аэронавтика ва фазо агентлиги) астронавти Жанетт Эппс қора танлиларнинг  ХКСга (Халқаро Космик Станция) чиққан биринчи вакили бўлади.

47 ёшли CIA (Марказий разведка бошқармаси) собиқ ходимининг 2018 йил май ойида Эндрю Фостел бошчилигидаги экипаж таркибида ХКСга жўнаши ҳақида NASA сайти хабар беради.

Бу Эппс учун биринчи фазо сафари бўлади.

Маълумот учун, биринчи маротаба космосга чиққан қора танли астронавт америкалик Гайон Блуфорд ҳисобланади. У 1983-1992 йилларда Space Shuttle фазо кемасида 4 маротаба космик сафарга борган. 

Биз Twitterда