Воажаб: Хитойлик аёл фарзанд кўрганидан cўнг олти кун ўтиб, эгизак қизалоқларни дунёга келтирди!

Article
Хитойнинг Хэбэй провинциясида истиқомат қилувчи аёл ўғил кўрганидан сўнг, олти кун ўтиб, эгизак қизалоқларни дунёга келтирди. Бу ҳақда China News Service агентлиги хабар берди.
Бу ҳодиса Ичан шаҳрида юз берди. Чэннинг маълум қилишича, у 2012 йилда турмушга чиққан бўлиб, ҳозиргача фарзанд кўрмаганди. 2016 йилнинг августида Ухань шаҳрида даволаниш курсларини ўтади ва учзакларга ҳомиладор бўлди. 21 февраль куни у 1,44 килограмм вазнли ўғилни дунёга келтирди. Лекин шундан сўнг тўлғоқ қайтиб кетди. Унинг акушери ҳомиладорликни давом эттириш қарорини берди. Ўтган душанба, 27 февраль куни Чэнь эгизакларни дунёга келтирди. "Ҳомиладор бўлолмаётган пайтларимда, бола ҳақида орзу қилар эдим. Мана энди учта болам бор, нима қилишимни билмаяпман", — дейди бахтиёрликдан ўзини қўярга жой топа олмаётган аёл. Айни пайтда унинг фарзандлари жонлантириш бўлимида шифокорлар назоратида бўлиб туришибди. Шифокорнинг сўзларига кўра, у сўнгги 20 йиллик иш тажрибасида биринчи бор бу ҳолатга дуч келмоқда. Фарзандлар ҳомилада икки бўлакда ривожлангани туфайли бундай ҳодиса юз бергани айтилмоқда.

Биз Twitterда