"Варшава ва Москванинг яқинлашуви Ғарбни ларзага солган бўларди" - Польша собиқ президенти Валенса

Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса Варшава ва Москванинг яқинлашув Ғарбни ларзага солиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда у RTга берган интервьюсида айтди. 
 
 
Унинг сўзларига кўра, чегараларни белгилаш каби ишлар тарихда қолган. Айни пайтда бор эътибор технологияларга, глобализация ва ахборотлаштиришга қаратилган.
“Биз Россия билан муносабатларни илиқлаштиришимиз керак. Бу босқични тезроқ якунлаб, яратувчилик ишларига ўтишимиз лозим. Агар биз Россия билан келиша олсак, бу бутун Европани, жумладан Қўшма штатларни ларзага солган бўларди”,  деди Валенса.
У Вашингтон Москва ва Варшава ўртасидаги қарама-қаршиликдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганини таъкидлаб ўтди.

Биз Twitterда