Валерий Газзаев Россия Давлат Думаси қўмитасига раҳбарлик қилади

Россия Давлат Думаси Кенгаши Думанинг миллатлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбарлигига "Справедливая Россия" партиясидан депутат Валерий Газзаев номзодини маъқуллади. Бу ҳақда фракция раҳбари Сергей Миронов журналистларга маълум қилди.
 
 
Ҳозирга қадар бу вазифани Олег Николаев вақтинча бажариб келаётганди.
"Тўғри, шундай қарор қабул қилинди. 4 февраль куни Давлат Думасида бу борада овоз бериш ўтказилади. Номзод келишилди. Дума Кенгаши маъқуллади", - деди журналистларга Миронов.

Биз Twitterда