Туркманистон президентининг ғаройиб фармони: Барча аёллар совға олади!

Article
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 8 март – Халқаро аёллар байрами муносабати билан мамлакатнинг барча аёлларига пул мукофотлари бериш борасида фармон берди.
Унинг фармонига кўра ҳар бир аёл совға тариқасида 40 манат (11 доллар атрофида)дан пул мукофотини олади.
Давлат раҳбарининг бу совғасини мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона ва муассасада ишловчи аёллар, шунингдек, нафақа ва моддий ёрдам олаётганлар, аспирантура ва докторантура талабалари, оддий талаба, ўқувчи, ҳаттоки болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳам олишади. Бу совғалар тантанали тарзда 1-5 март оралиғида топширилади.

Биз Twitterда