Собиқ Иттифоқнинг сўнгги маршали Язов вафот этди

Собиқ иттифоқнинг сўнгги маршали, охирги мудофаа вазири (1987-1991) Дмитрий Язов 25 февраль куни вафот этди. Таниқли давлат ва жамоат арбоби 95 ёшда эди.  
 
 
Унинг дафн маросими 28 февраль куни ўтказилади. Марҳумнинг сўнгги манзили Мытищидаги  Федерал ҳарбий мемориал қабристони бўлади.  
Мудофаа вазирлигида Язовнинг вафоти муносабати билан ҳукумат комиссияси тузилди. Айни пайтда бу комиссия дафн маросимининг ташкилий ишлари билан шуғулланмоқда.

Биз Twitterда