Рус ҳарбий коинот кучлари нега қўққисдан осмонга кўтарилди?

Article
Бугун Россия ҳарбий коинот кучларига қарашли самолётлар қўққисдан осмонга кўтарилди. Бутун тизими юқори ҳарбий тайёргарлик даражасида ҳаракатга келди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Буни мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий салоҳият ва тайёргарликнинг текшириш билан боғлиқ тадбир дея изоҳлади. Самолётлар душман ҳужумини қайтариш борасида машқларни бажаришди. Американинг оғир ҳарбий техникаларининг Эстонияга олиб келиниши билан бир вақтда бошланган бу машқлар замирида нима ётганини ҳеч ким билмайди.
Балки руслар рақибларига ўз кучларини яна бир бор намойиш этишни исташаётгандир.

Биз Twitterда