Россияда расмий ишсизлар сони 2 миллиондан ошди

“Россияда расман рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 2 миллион кишидан ортди”, дейди Меҳнат вазири Антон Котяков.
 
 
Ўтган ҳафтада Владимир Путин меҳнат билан банд бўлмаганлар 1 миллион 900 мингга етгани ҳақида маълум қилганди.
Коронавирус пандемияси ва унинг оқибатидаги иқтисодий инқироз натижасида ишсизлар сони тобора ошиб бормоқда.
2019 йилнинг 31 декабрида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида янги вирус тарқалиши авж олгани ҳақида хабар берганди. 11 мартда Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу балаони коронавирус  пандемияси деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу инфекцияни юқтирганлар сони 6 миллион кишига етди

Биз Twitterда