Россия 45 кун ичида собиқ иттифоқ қарзларининг охиргисини ёпади!

 
Собиқ СССР тарқалиб кетгач, унинг халқаро майдондаги ворисийлигини қабул қилиб олган Россия барча ҳақдорлик ва қарздорликлар бўйича ҳисоб-китоб қилишни ўз зиммасига олганди.
Куни кеча Россия молия вазирлиги Босния ва Герцоговина ҳукумати билан тўланмаган энг сўнгги собиқ иттифоқ қарзини тўлаш бўйича келишув имзолади. Унга кўра Россия бу мамлакатга 45 кун ичида $125,2 млн ўтказиб беради. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Собиқ Югославиядан 90-йиллар бошида етказиб берилган маҳсулотлар учун амалга оширилиши керак бўлган бу тўловдан сўнг, собиқ иттифоқнинг ҳеч бир халқаро шартнома ва мажбуриятлар бўйича қарздорлиги қолмайди.

Биз Twitterда