Путин интернетдан фойдаланишни таъқиқлайди

Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари учун ОАВ ва интернетда ўз хизматлари ҳақида маълумотлар тарақатиш таъқиқланади. Бу ташаббусни Россия президенти Владимир Путин Думага тақдим этди ва яқин кунларда шуни кўзда тутувчи ҳужжат тасдиқланади.
Давлат думасига Давлат қўриқлаш тизими хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжатда ФҚХда хизмат, унга ишга кириш, хизматни ўташ ва истеъфо қоидалари аниқ белгилаб қуўйилган. Ходимларга ишлари ҳақида ОАВ ва Интернетга маълумот бериш таъқиқланади, деб ёзади «Парламентская газета».
Шунингдек, уларнинг интернетдан фойдаланишларида ҳам чекловлар бўлиши кўзда тутилган.

Биз Twitterда