Олов ва сув – Гавайи вулқони ғаройиботни юзага келтирди (+видео)

Гавайи оролларида Килауэа вулқони уйғонди. Жаҳоннинг энг фаол ўчоқларидан бири ҳисобланган ушбу вулқон атрофида сув ва оловнинг ғаройиб мутаносиблиги кузатилмоқда.
Вулқон кратерида лавадан иборат кўл ҳосил бўлди. Оловли ирмоқлар эса қоялардан ошиб, тўғри Тинч океанига қуйилмоқда. Сувга қоя бўлакларининг ҳам қўшилиб тушиши портлаш ва сувнинг қайнаб кетишини келтириб чиқараётгани ажойиб манзарани юзага келтирмоқда.
Бундай ҳолат илк бор шу йилнинг январида кузатилган эди. Ҳозир ҳам давом этаётган ушбу табиат ҳодисасининг қачон ниҳояга етишини мутахассислар аниқ айтишолмаяпти. 
 

Биз Twitterда