Оқ Уй атрофи баланд панжара билан ўралмоқда

Article
Янги тўсиқнинг баландлиги 3,6 метрни ташкил этиб, у аввалгисидан анча мустаҳкамроқ бўлади. Айни пайтда АҚШ махсус хизмати бу вазифани адо этишга киришмоқда. Ҳукуматдан бу вазифани бажариш учун якуний розиликни олган куч ишлатар тизим вакиллари АҚШ раҳбарлари ва юқори мартабали хорижий меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилишган.
Махфий хизмат уни шундай барпо этадики, замонавий технологиялар билан жиҳозланган бу тўсиқни ҳеч ким ошиб ўта олмайди. Бу борадаги ишлар 2018 йилдан бошланиши кўзда тутилган. Аввалги тўсиқ 2,1 метрни ташкил этарди. Янги барпо этилажак деворларни бунёд этишда Оқ Уйнинг тарихий кўринишига зарар етказмаслик биринчи ўринга қўйилган. 

Биз Twitterда