Мун Чжэ Ин – Жанубий Кореянинг янги Президенти! Корея яриморолида таранглик барҳам топишига умид уйғонди!

ФОТО: Reuters/Kim Kyung-Hoon
 
Жанубий Корея энди собиқ президенти Пак Кин Хега нисбатан Корея парламенти ишончсизлик билдириб, импичмент билан лавозимдан четлатганди.
Бугун, 9 май куни Жанубий Кореяда Президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
13 та номзод иштирок этган навбатдан ташқари Президентлик сайловлари “Тобуро” демократик партияси вакили Мун Чжэ Иннинг мутлақ ғалабаси билан якун топди деярли. Деярли дейишимизнинг боиси, ҳали расмий саноқ якунланмади, бироқ ҳозирги ҳолатга Мун Чжэ Ин энг яқин рақибларидан 15-20 фоиз кўпроқ овоз тўплаб улгурди.
Мун Чжэ Ин ўз ғалабасини қутлашга бошлаган тарафдорларига қарата “Эртага мен бутун халқнинг президенти бўламан. Мен учун овоз бермаганларни ҳам бирлаштирувчи ягона президент” деб мурожаат қилди.
Эртага эрталаб, Корея сайлов комиссияси натижаларни расман эълон қилгач, янги президент ўша заҳоти ишга киришади.
Мун Чжэ Ин ўзининг АҚШдан мустақил сиёсат олиб бориш ҳамда Шимолий Корея билан муносабатларни дўстона ҳал этиш каби қарашлари билан танилган сиёсатчи ҳисобланади.

Биз Twitterда