Мадонна малавилик эгизакларни қарамоғига олди

Машҳур юлдуз Мадонна малавилик эгизак қизалоқлар Эстер ва Стеллани фарзандликка олди. Малави Олий суди уларга васийлик қилиш ҳуқуқини бериш борасида қарор чиқарди. Бу борадаги хабарлар йил бошидан бери урчиб келаётганди. Ниҳоят миш-мишларга нуқта қўйилди. “Барча расмиятчиликлар якунига етди. Энди менинг эгиз қизларим бор”, - дея расмий баёнот берди қўшиқчи.
58 ёшли Мадоннанинг оиласи каттагина, унинг Лурдес исмли қизи ва Рокко исмли ўғли бор. Бундан бир неча йил олдин у малавилик қизалоқ Мерси Жеймс ва болакай Дэвид Бандуларни сақлаб олганди. Энди улар сафига яна икки нафар ватандошлари келиб қўшилишди. 
Мадоннанинг қизи Лурдес сингиллари Эстер ва Стелла билан

Биз Twitterда