Европа Иттифоқидан ёрдам келмаган Венгрияга Ўзбекистон 150 минг дона ниқоб жўнатди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, мамлакатга коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Туркий Кенгашга аъзо мамлакатлардан ёрдам келганини маълум қилди. “Бу масалада биз Венгрия доимий аъзоси бўлган Европа Иттифоқидан ёрдам сўрадик, бироқ ҳеч қандай кўмак келмади. Кузатувчи мақомида бўлганимиз Туркий Кенгаш мамлакатлари эса ёрдам қўлини чўзишди” деди Орбан. 
 
 
Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто эса ўз Фейсбук саҳифасида Туркия ниқоб ишлаб чиқариш учун лозим бўлган 8 тонна матонинг экспорт қилинишига рухсат берганини, Ўзбекистон эса 150 минг дона ниқоб жўнатганини маълум қилиб, “Туркия ва Ўзбекистон ҳукуматларининг ёрдами жуда биз учун фойдали бўлди, биз бунинг учун ҳар икки давлатдан миннатдормиз” деб ёзди.

Биз Twitterда