Хитойга расмий сафари тугаган Атамбаев нега Қирғизистонга қайтмади?

Article

5-6 январь кунлари расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев расмий сафар муддати тугагандан сўнг ҳам Хитойни тарк этмади.

Аввалига бироз таажжубланарли туюлган бу ҳолатга кейин ойдинлик киритилди. Атамбаев ўз ҳисобидан бир ҳафталик меҳнат таътили олгани ва бу таътил даврини 14 январгача оиласи билан Хитойда ўтказишга қарор бергани маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти расмий сайти хабар қилди.

Биз Twitterда