Хитой бирданига 13,5 млрд. кишининг мулоқотини таъминлайдиган шиша толали алоқа тизимини яратди

Article
Хитой бирданига 13,5 млрд. кишининг мулоқотини таъминлайдиган шиша толали алоқа тизимини яратди. Бу эса интернет оламида, замонавий коммуникация технологиялари соҳасида ҳақиқий инқилоб  қилинганидан далолат бериб турибди. Ушбу янги алоқа тизими орқали сониясига 560 терабайт тезликда маълумотлар узатиш имконияти туғилади. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги Ухань телекоммуникация илмий-тадқиқот институтидан олган маълумотига таяниб хабар бермоқда. 
"Бу шиша толали алоқа тизими янги босқичга чиққанидан далолат бериб турибди. Юқори тезликда, ўта катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш имконияти пайдо бўлган тараққиётнинг янги даври келганидан даракдир.
Сўнгги пайтларда Хитойда бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. Виртуал оламнинг тобора кенгайиб бораётгани бу соҳадаги изланишларни кучайтиришга ундамоқда. 2014 йилда Хитой сониясига 100 терабайт маълумот узата олувчи шиша толали алоқа тизимини синовдан ўтказиб, амалга тадбиқ этганди. Орадан бир йил ўтиб мутахассислар, ушбу тезликни икки баробарга, яна бироз ўтиб эса бу кўрсаткични уч баробарга оширишганди. 

Биз Twitterда