Фаҳреттин Алтун: Туркия Идлибда ўз ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширмоқда

 
“Жиноий тармоқ каби жараён олиб бораётган ва ўз халқини қўрқитиб келаётган Асад режими миллий хавфсизлигимизга, яқин шарққа ва Европага таҳдиддир. Бу бўлиб ўтган ҳодисаларга қўл қовуштириб қараб тура олмаймиз. Сурияликлардан воз кечишимизни кутаётганлар ўзидан уялиши керак.” - дейди Туркия Республикаси Президент Девони Коммуникациялар Департаменти раҳбари Фаҳреттин Алтун.
Алтун шахсий Тwиттер ҳисобида Идлибда Туркия қўшинларига  берилган ҳаво зарбалари ортидан Президент Ражаб Таййиб Эрдўған бошчилигида миллий хавфсизлик йиғилиши ўтказилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Туркия ҳукумати ушбу зарбалар оқибатида йўқотишлар ва юз минглаб сурияликларнинг ўлдирилишидан жавобгар бўлган Асад режимига жавоб зарбалар қайтарганлигини ва ушбу жараённинг давом этиши ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, режимнинг позицияларини ҳам ҳаводан, ҳам қуруқликдан нишонга олганлар.
Туркия-Остона жараёнида иштирок этаётган барча томонларни ва халқаро ҳамжамиятни ўз вазифаларини бажаришга чақирганини таъкидлаб ўтди. Алтун сўзларига қўшимча қилиб қуйидагиларни сўзлади.
“Ўтмишда бўлиб ўтган Руанда ва Босниядаги каби қирғинларни Идлибда ҳам содир бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Қаҳрамон аскарларимизнинг қонини ерда қолдирмаймиз. Аскарларимизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қилмишларига яраша бадал тўламагунча Суриядаги ҳарбий фаолиятларимиз давом этади. Қотил режими Остона жараёнидаги мажбуриятларини бажаришдан бош тортмоқда. Туркия ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширмоқда ва Идлибдаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш бўйича операцияларида халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳаракат қилмоқда.”
Асад режими миллионлаб сурияликни Идлибдан ҳайдашни ва шу билан бирга Сурияни мухолифлардан тозалашни мақсақ қилган дейди Алтун. “Бу одамлар Туркия ва Европага қочишга ҳаракат қилади. Айни пайтда, 4 миллионга яқин қочқинни қабул қилган Туркия, яна бир миллион сурияликни мамлакатга киришга рухсат бериш имконияти ва ресурсларига эга эмас.”
 
"Режим минтақада демографик ва этник тозалашга интилмоқда"
 
Шунингдек, Алтун - Асад режими йиллар давомида қилган жиноятларига халқаро жавобгарликка тортилмаганлигидан фойдаланиб келди ва Идлибни ўз тақдири ҳукмига қолдириш режимнинг қоронғу орзуларини рўёбга чиқариш демакдир, деб таъкидлади.
"Режим минтақани мухолифлардан тозалашга интиляпти. Бунга кўз юмолмаймиз. Миллионлаб тинч аҳоли устига бир неча ойдан бери бомбалар ёғдирмоқда. Кўплаб тузилмалар, жумладан, мактаб ва шифохоналар режим томонидан тизимли равишда нишонга олинмоқда. Кўз ўнгимизда аста-секинлик билан қирғинлик амалга оширилмоқда. Онгли ва нуфузли инсонлар бу қирғинликка нисбатан ўз эътирозларини билдирмоқлари лозим.
Халқаро ҳамжамият, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва учиш та’қиқланган ҳудудни яратиш учун чоралар кўриши керак.
Остона жараёнининг кафолатчилари бўлган Рассия ва Эрон Идлибдаги зўравонлик ва ҳужумларини камайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажармасалар, уларга бўлган барча ишончни йўқотадилар. Туркия Сурияда ўз-ўзини ҳимоя қилишда террорчиларга қарши курашмоқда, Остона ва Сочи келишувларида берган ваъдаларини бажариб, қочқинларга ёрдам бермоқда. Бизни ўз мажбуриятларимиздан ва тузган битимларимиздан қайтади, деб ўйлайдиганлар янглишадилар. Жиноий тармоқ вазифасини бажарувчи ва ўз халқини қўрқитиб келаётган Асад режими миллий хавфсизлигимизга, яқин шарққа ва Европага таҳдид солмоқда."

Биз Twitterда