Цюрихдаги масжидга қуролли ҳужум

Article

Цюрихдаги масжидга қуролли ҳужум натижасида бир неча киши яраланди деб хабар қилди INTERFAX Associated Press маълумотига таяниб.

Воқеа душанба куни кечқурун асосан Сомалидан келган мигрантлар ибодат қиладиган масжидда содир бўлди. Ҳодиса жойига полиция ҳамда врачлар етиб келишди.

Гумондор воқеа жойидан қочиб кетишга улгурди, полиция уни қидирмоқда.

Швейцарияда тинч аҳолига қуролли ҳужум кам кузатиладиган ҳолатдир. Охирги марта бундай нохушлик 2013 йилда бўлганди.

Биз Twitterда