Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган АҚШ аскарларидан 310 таси саратонга чалинган – АҚШ Мудофаа вазирлиги нашри иддаоси

АҚШ Мудофаа вазирлигининг "Старз энд страйпс" ("Stars and Stripes") газетаси сайтида 2020 йил 4 февраль куни эълон қилинган “Ўзбекистондаги бойитилган уран билан ифлосланган базада хизмат ўтаган АҚШ ҳарбийларинининг кўпи ҳозирда саратонга чалинган” (“US service members served at an Uzbekistan base contaminated with enriched uranium — and now, many have cancer”) деб номланган материалда, 2001 йилдан 2005 йилгача Афғонистондаги Толибон ва Ал-Қоидага қарши ҳарбий амалиётлар иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳридаги ҳарбий база ҳудудида хизмат олиб борган 7000 га америкалик ҳарбий хизматчилардан кўпи саратон касалига чалингани иддао этилган.
Хабарда ёзилишича, Фейсбук ижтимоий тармоғида тузилган Қарши-Хонобод ҳарбий базасида хизмат олиб борган ҳарбий ветеранлар гуруҳида 310 нафар саратонга чалинган собиқ АҚШ ҳарбийлари рўйхатга олинган.
Материалда, 2015 йилда АҚШ армияси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 61 нафар ҳарбийнинг Қарши-Хонобод ҳарбий базасида саратонга чалингани аниқлангани келтирилган.

Биз Twitterда