Хитой АҚШга "ўз сўзи"ни ўтказмоқчи! Бу Флоридада амалга ошади

Расмий Пекин АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига Хитой ишларига аралашмаслик ва бунинг эвазига ҳамкорлик ва инвестициялар сиёсатини таклиф қилишни режалаштираётир. Дунёнинг икки қудратли давлатлари раҳбарлари учрашуви олдидан бу маълумотни The Washington Post газетаси ёзиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги  хабар бермоқда.
 
 
Нашр аввалроқ The New York Times томонидан Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин ва Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув ташкил этилишида унинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер муҳим ўрин тутгани ҳақида маълумотни тасдиқлади.
Хитой Трамп маъмурияти Си Цзиньпиннинг можароларнинг олдини олиш ва ҳамкорликка йўналтирилган «буюк давлатлар муносабатларининг янги модели» концепциясини қабул қилишини истамоқда. Америка раҳбарияти буни қабул қилиши эҳтимоли юқори. Чунки, Кушнер Америка—Хитой алоқаларини сезиларли даражада яхшилаш ва кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун эса хитойликлар ён беришга мажбур бўладилар
Хитой АҚШ унинг асосий манфаатларига дахлдор, жумладан, Тайвань, Тибет масалалари ва ички ишларига аралашмаслигини истайди. Бунинг эвазига Хитой Трампга бир қатор сайловолди ваъдаларини амалга ошириш, жумладан, иш ўринларини яратишни тезлаштириш имконини берувчи инвестицияларни таклиф қилишга тайёр.
Трамп ва Си Цзиньпинни  6-7 апрель кунлари Флоридадаги «Мар-а-Лаго» қароргоҳида қабул қилишни кўзда тутган.

Биз Twitterда