БМТ хавфсизлик кенгаши Гулбиддин Ҳикматёрга нисбатан жазо чораларини олиб ташлади

Article
БМТ хавфсизлик кенгаши мухолифатдаги Афғонистон Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёрга нисбатан жазо чораларини олиб ташлади. Аввалроқ БМТ уни ИШИД ва "Ал Қоида" халқаро террорчилик гуруҳларига алоқадор санаб, унинг маблағларини музлатганди, чет элга сафарларини тўхтатиб, қурол савдоси билар боғлиқ ишларига эмбарго қўйганди. 
Афғонистон президенти Ашраф Ғани 2016 йил 29 сентябрда АИП билан тинчлик шартномасини имзолаганди.
Ҳикматёр Собиқ Иттифоқ Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб борган пайтида, уларга қарши урушган энг йирик мужоҳидлар гуруҳига раҳбарлик қилган. Айни пайтда унга бўйсунувчи жангарилар мамлакатдаги “Толибон”дан кейинги иккинчи йирик ҳарбий куч ҳисобланади. 
 1993-1994 йилдан Афғонистон бош вазири лавозимида ишлаган Хикматёр  2003 йилда АҚШ маъмурияти томонидан "Толибон"нинг собиқ етакчиси Мулла Умар, "Ал Қоида"нинг собиқ раҳбари Усама бен Ладенлар билан бир қаторда террорчилар рўйхатига киритилганди.

Биз Twitterда