АҚШлик террорчи юзлаб одамларнинг устига машина билан бостирди, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар талайгина

Photo: http://img2.ntv.ru
 
Негадир АҚШда маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан амалга ошириладиган террористик актлар ҳақида хабар берилганда буни амалга оширган террористнинг миллати ва фуқаролиги кун тартибига чиқарилмайди. Лекин шу ҳақиқатки, Америка Қўшма Штатлари аҳолиси турли террористик ҳужумлардан муттасил жабр кўрадилар, бундай нохуш ҳолатлар кўплиги сабабли Қўшма Штатлар яшаш учун хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Бу воқеа 12 август куни АҚШнинг Шарлотсвил шаҳрида бўлиб ўтаётган ички фуқаролар тўқнашуви чоғида содир бўлди. Миллатчилар гуруҳи вакили террорчи юзлаб одамларнинг устига машина билан бостирди. Машина зарбини ўзига қабул қилган аёл ўша ернинг ўзида жон берди. Умумий ҳисобда 3 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 35 тадан ошди. Шарлотсвилда ўрнатилган Фуқаролар уруши чоғида Жануб қўшинларига қўмондонлик қилган, генерал Роберт Ли хотирасига ўрнатилган ҳайкални олиб ташланишига қарши бўлган оқ танли миллатчи гуруҳ билан сўл қанот фаоллари ўртасида келиб чиққан бу тўқнашув сабабли ҳудудда комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Биз Twitterда