АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керрининг янги иш жойи маълум бўлди

Article
Сўнгги йилларда Американинг ташқи сиёсатида муҳим роль ўйнаган Жон Керри энди фаолиятини Карнеги жамғармасида эксперт сифатида давом эттиради. 73 ёшли собиқ давлат котибининг сиёсат соҳасида тажрибаси жамғармага жуда керак. Бу ҳақда ташкилот президенти Уильям Бернс маълумот берди.
"Жон Керрининг дунёда тинчликни ўрнатишга бўлган муҳабатти Фонд талабларига жуда мос келади. У жаҳонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масала ва муаммоларни ечиш вазифаси билан шуғулланади", - дейди ўз вақтида Керрининг қўли остида давлат котиби ўринбосари вазифасида иш юритган Бернс.
2017 йилнинг 20 январида лавозимдан кетган Керрига шу тариқа ўзининг шогирди янги бошпана берди. Карнеги жамғармаси хусусий нодавлат ташкилот бўлиб, давлатлар ўртасидаги турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида иш олиб боради. Унинг бош офиси Вашингтонда жойлашган.

Биз Twitterда