АҚШ-Тайван муносабатлари Хитой билан алоқаларга путур етказади

Article

“Ягона Хитой” принципи бошқа давлатларнинг Хитой билан муносабатларига асос бўлиб хизмат қилади ва бу масалада истисно қабул қилинмайди, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро билан суҳбати чоғида, деб хабар беради Рейтерс ахборот агентлиги.

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампнинг Тайван президенти билан мулоқоти Тайванни ўзининг ҳудуди ҳисобловчи Хитойнинг ғашини келтирди. Бу масалада тўхталган Хитой ташқи ишлар вазири, Тайван масаласи Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети билан боғлиқ эканлигига эътибор қаратди. “Ягона Хитой” принципи бошқа давлатларга Хитой билан муносабатларда асосий шарт ҳисобланади ва биз бу масалада ҳеч ким учун истисно қилмаймиз” деди Ванг Йи.

Биз Twitterда