Ҳаражатлар қисқаруви: Трампнинг қарори БМТ бюджетига қандай таъсир ўтказади

Article
 АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти халқаро ташкилотларни, жумладан БМТни молиялаштиришни камида 40 фоизга қисқартирилиши кўзла тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда чоршанба куни Американинг  New York Times газетаси маълум қилди.
Агар ушбу қарор қабул қилинадиган бўлса, ташкилотнинг молиявий манбаси кескин камайиб кетади. Чунки айни пайтда ташкилотнинг энг йирик донори АҚШ бўлиб турибди. Америкаликларнинг БМТ бюджетидаги улуши 22 фоизга тўғри келади. Бу эса 750 миллион доллардан ошиққа тўғри келади. Улардан кейинги ўринда, 9 фоизлик бюджетдаги ўрни билан Япония бормоқда. Россиянинг улуши  эса  бюджетнинг 2,5 фоизини ташкил этади. 2016 йилда руслар ташкилот ҳисобига 76,7 миллион доллар бадал пули ўтказишган.
Агар БМТ ўз молиявий ҳаражатларини кескин равишда қисқартирмаса, фаолият олиб бориши мушкуллашиб кетиши мумкин.
Ҳар бир мамлакат тўлайдиган бадал миқдори, давлатнинг сўнгги ўн йилликдаги ЯИМнинг ўртача кўрсаткичи, аҳолининг жон бошига даромади ва унинг ташқи қарзларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 

Биз Twitterда