Амстердамга 1 йилда 17 миллион сайёҳ келади. Солиқни ошириб уларни камайтиришмоқчи

2020 йилдан эътиборан Нидерландия пойтахти Амстердамга келган сайёҳлар шаҳарда ўтказган ҳар бир тунлари учун қўшимча 3 евродан тўлашга мажбурдилар. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
 
 
Янги солиқ 1 январдан эътиборан кучга кирди.
1,1 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Амстердамга ҳар йили 17 миллион сайёҳ келади. Ҳукумат пойтахтга сайёҳ жалб этиш сиёсатидан чекинмоқда. Ва ташриф буюрувчилар оқимини тартибга солишга ҳаракат қилмоқда.
"Вазиятни назорат қилиш учун биз ҳаракат қилишимиз лозим. Туризмни тарғиб қилишдан кўра, энди унинг менежменти билан шуғулланиш вақти келди", - дейилади расмий ҳужжатларда.

Биз Twitterда