27 йиллик танаффусдан сўнг Саудия Арабистони ва Ироқ ўртасида чегара пункти қайта очилади

photo: https://pbs.twimg.com
 
27 йиллик танаффусдан сўнг Саудия Арабистони ва Ироқ ўртасидаги Арар чегара пункти тижорат учун қайта очилади деб хабар қилади Арабистоннинг Makkah нашри.
1990 йили Ироқнинг Қувайтни босиб олишидан сўнг ёпиб қўйилган бу чегара пункти ўтган давр мобайнида фақат йилда бир марта – ҳаж пайтида фаолият кўрсатарди.
Ироқнинг Анбар вилояти раҳбари Соҳаиб ал-Рави Арар пунктининг очилишини, икки мамлакат ўртасида алоқаларни яхшилаш йўлидаги катта қадам сифатида баҳолади.
Бу хабар Саудия Арабистони ҳукуматининг душанба кунги Ироқ билан қўшма ҳукуматлараро тижорат комиссияси тузиш ҳақидаги баёноти ортидан эълон қилинди.

Биз Twitterда