Туркия карантин чекловларини бекор қилди

Туркия карантин чекловларини бекор қилди. Ресторан, кафе, пляж, парк, истироҳат боғлари, музей ва спорт иншоотлари ва болалар боғчалари иш бошлади. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.
 
 
1 июндан эътиборан шаҳарлараро қатновлар тикланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Таййип Эрдоган маълум қилди.
Давлат хизматчилари одатиш иш шароитига ўтдилар. Аҳолига очиқ осмон остида концертлар қўйила бошланди. Барлар ва кальян-барларга нисбатан таъқиқ олиб ташланмади.
65 ёшдан юқори ва 18 ёшгача бўлганлар учун карантин чекловлари сақлаб қолинди.
Коронавирус  Туркияда 4300 дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди. 160 000 киши инфекциядан зарарланди.
Одам тўпланадиган муассасаларнинг барчасида масофа сақланади, ниқоб тақилади ва шахсий гигиега амал қилинади.

Биз Twitterда