Дума Путиннинг конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини маъқуллади

Россия Давлат думаси конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги президент қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда 23 январь, пайшанба куни РИА Новости хабар берди.
 
 
Россия парламентининг қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин сўзларига кўра, ҳужжат 11 февраль куни иккинчи ўқишда кўриб чиқилиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин 20 январь куни парламентарийларга қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этди. Давлат раҳбари асосий қонуннинг 22 моддасига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда, биринчи ва иккинчи бобларнинг қоидалари ўзгаришсиз қолади.
Россия президенти 15 январь куни Федерал йиғинга йўллаган мурожаатида конституциявий ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. У амалдаги конституцияни алмаштириш масаласи йўқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, барча ташаббуслар умумхалқ овоз беришга қўйилади. Хусусан, эҳтимолий ўзгаришлар орасида - Давлат думасининг ваколатларини кенгайтириш, Россия қонунчилигининг халқаро ҳуқуқдан устунлиги. Шунингдек, Путин президентликка номзодларга бошқа давлат фуқаролигига эга бўлишни тақиқлаб қўйишни таклиф қилди.

Биз Twitterда