Зоран Миланович Хорватия президентлик сайловларида ғолиб чиқди

Хорватия президентлик сайловларида муҳолифатдаги социал-демократлар партияси етакчиси, мамлакат собиқ бош вазири Зоран Миланович ғолиб чиқди.
 
 
Миланович амалдаги президент ва ҳукуматни бошқараётган Хорватия демократик ҳамдўстлиги партияси номзоди Колинда Грабар-Китарович билан кураш олиб борди.
"Барча сайлов участкаларидаги маълумотлар ҳисоб-китоби якунларига кўра Миланович 1 миллион 34 минг овоз, Грабар-Китарович эса 929 минг овоз олди", - дея хабар берди сайлов комиссияси.
Сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган 3,855 миллион сайловчиларнинг 55 фоизи ўз ҳуқуқларидан фойдаланди. Хорижда 6,5 мингдан ортиқ участкаларп ташкил этилди. Жараённи 24 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижлик кузатувчилар кузатдилар. Якшанба куни кечқурун Миланович ўз ғалабасини эълон қилди. Грабар-Китарович эса мағлубиятини тан олди.

Биз Twitterда