Ўзбекистонлик депутатлар делегацияси Туркия Буюк Миллат Мажлисида

 
Туркияга ташриф билан борган Ўзбекистон Олий Мажлиси қуйи палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Тўлқин Абдусатторов бошчилигидаги делегация, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг Соғлиқни сақлаш, Оила, Меҳнат ва Ижтимоий масалалар Комиссияси раиси Неждет Унювар билан учрашди.
Неждет Унювар, Ўзбекистон парламенти делегациясини ташрифидан мамнуниятини, “Ўзбекистон Туркия учун ҳам дўст, ҳам қардошдир. Биз сизларни ўзимиздан айро кўрмаймиз. Динимиз, тилимиз, келиб чиқишимиз, маданиятимиз бир” деб ифода қилди.
Тўлқин Абдусатторов, қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатларимизнинг қардош эканлигини таъкидлади.
Учрашувда Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутатлари ҳам иштирок этдилар.

Биз Twitterда