Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўзгарди: Хоразм ҳокими бўлиб келган Бобожонов энди Ички ишларни бошқаради

 
2017 йилнинг январидан бери Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлиб ишлаб келган Абдусалом Азизов ўрнига Хоразм вилояти ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Пўлат Раззақович Бобожонов Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
1961 йилда туғилган Пўлат Бобожонов Хоразм вилояти ҳокими этиб тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Бош Прокурорининг ўринбосари, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятлари прокурори лавозимларида иш олиб борган.

Биз Twitterда