Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Қўчқоров Туркия Туризм ва маданият вазири Куртулмуш билан учрашди

 
Қатор дастурлар бўйича Туркияга ташриф буюрган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Анқарада Туркия Туризм ва маданият вазири Нуман Куртулмуш билан учрашди.
“Дўст ва қардош Ўзбекистон делегациясини Туркияда кутиб олиш биз учун катта мамнуният беради,” деб сўз бошлаган Куртулмуш, Туркия Ўзбекистоннинг туризм ривожи учун отадиган одимларида ҳар турли қўллаб-қувватлашга ҳамда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини таъкидлади. “Ўзбекистон жуда қадимий тарихи ва кенг маданияти билан ҳақиқатдан ҳам дунёнинг асосий туризм марказларидан бири бўлишга лойиқдир. Ўзбекистоннинг маданий меросини турк халқининг ҳам маданий мероси деб қабул қиламиз. Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги мавжуд бу маънавий бойликларни энг кўп биз қадрлаймиз” деди Туркия Туризм ва маданият вазири.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ва Туркия орасида ҳамкорлик қилиш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд эканини таъкидлаб, Туркия бўйлаб олиб бораётган ишларни Истанбулдан бошлашганини, турк сармоядорлар билан учрашувларнинг жуда ижобий ўтганини айтиб ўтди.

Биз Twitterда