Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини белгилаш масалалари бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди

 
2017 йилнинг 19 март куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг 10 кунлик музокаралари муваффақиятли якунланди деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлар билан Қирғизистон Республикасининг Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлараро чегаранинг энг қийин участкаларида қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари олиб борилди. Музокаралар якуни бўйича тегишли баёнот имзоланди.

Биз Twitterда