Владимир Путин умрининг охиригача президент бўлиш имкониятига эга бўлмоқда

Бугун Россия давлат Думаси Конституцияга киритилган ўзгаришларни иккинчи ўқишда кўриб чиқа бошлади. Муҳокамалар давомида сўз олган «Единая Россия» партияси депутати, дунё тарихидаги илк аёл космонавт бўлган, ҳозирда 83 ёшга чиққан Валентина Терешкова Конституцияга президентлик муддатлари сонига қўйилган чекловни бутунлай олиб ташлаш бўйича тузатиш киритиш ёки янгиланган Конституцияга кўра амалдаги президент бу лавозимга қайтадан, аввалги муддатлари ҳисобга олинмаган ҳолда қайта сайланиши имкониятини тақдим этувчи қонун қабул қилишни таклиф қилди.
 
 
Бундай тузатишлар Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путинга 2024 йилги сайловларда ҳам иштирок этиш ва 2036 йилгача ёки умрининг охиригача Россия президенти бўлиб қолиш имкониятини яратади.
Давлат Думаси Терешкова таклифини маъыуллади. Фракциялада фақат коммунистларгина бунга қарши овоз бердилар.
Думада чиқиш қилган Владимир Путин президентнинг ваколат муддатларини бошидан ҳисоблашни назарда тутган тузатиш халқ ва Конституциявий суд томонидан қўллаб-қувватланса, бунга қарши эмаслигини билдирди.

Биз Twitterда